Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бола тарбиясига оид ижобий тажриба билан бўлишганга – ноутбук!

Бола тарбиясига оид ижобий тажриба билан бўлишганга – ноутбук!

Халқ таълими вазирлиги Maslahat.uz гуруҳи билан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида танлов эълон қилди.

Бола тарбияси осон иш эмас, бунинг учун катталардан болага ўзини англашга, унга атрофдагилар билан мулоқот қилиш, ҳис туйғуларни енгиш ва қизиқишларни ривожлантиришга кўмаклашиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда бола тарбияси ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади.

Танловдан асосий мақсад бола тарбиясидаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.

Бола тарбиясида оилангиз, синфингиз ёки мактабингизни бошқалардан ажратиб турадиган қандай усули ёки хусусияти бор, деб ўйлайсиз? Уни бошқалар билан ўртоқлашинг!

Танлов шарти: ўз тажрибангизни ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг.

Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган тажриба муаллифи 1 июнь куни аниқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг