Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактабига германиялик эксперт ташриф буюрди

Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактабига германиялик эксперт ташриф буюрди

Фото: «Оила» ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси

Вазирлар Маҳкамаси «Оила» ИАТМ таклифига кўра, Ўзбекистонга Немис иқтисодиёти ва халқаро ҳамкорлик фондининг Бош экспертлар хизмати (SES) эксперти, фалсафа фанлари доктори, сиёсатшунос ва олим Юрген Вермзер ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Оила» ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси.

Вермзер ўз ташрифи доирасида Тошкент вилояти Паркент туманида лойиҳа сифатида 2018 йилнинг август ойида иш бошлаган «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» фаолияти билан яқиндан танишди. «Оила миллат ифтихори, юрт таянчи, келажак пойдевори» мавзуида бўлажак келин-куёвларга ҳуқуқ, маънавият, репродуктив саломатлик, дин аа иқтисод бўйича берилаётган ўқув машғулотларида иштирок этди.

«Лойиҳадан кўриниб  турибдики, бу ўқув курсларида бўлғуси келин-куёвларни ҳаётга тайёрлаш, эр-хотин, қайнона-қайнота олдида бурч ва вазифалари борасида ҳам замонавий, ҳам миллий ёндошилган. Иккинчидан, уни тўғри ва ўз вақтида ташкил этилган лойиҳа деб айтиш мумкин. Ўйлайманки,  никоҳланувчиларга мўлжалланган бу лойиҳа келажакда республика миқёсида  ҳам оилаларни фаровон, бахтли ҳаёт кечиришига  ва ўз ўрнида ажримларнинг олдини олишда яхши самара беради».-деб эътироф этди Вермзер ўқув машғулотларини кузатаркан.

Тадбирда Паркент тумани ҳокими, «Оила» ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Тошкент вилояти «Адолат» СДП Кенгаши раиси ва бошқа туман мутасадди ташкилот вакиллари томонидан юртимизда оила институтининг жамият ривожидаги ролини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг