Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Bose» қўшимча реалликка эга кўзойнакни яратишда тасвир ўрнига овоздан фойдаланди

«Bose» қўшимча реалликка эга кўзойнакни яратишда тасвир ўрнига овоздан фойдаланди

Фото: «Hi-News»

Аудиотехника ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик «Bose» компанияси яқинда ўзининг АR-кўзойнакларини (қўшимча реаллик) тақдим этди.

Қурилманинг ўзига хос жиҳати — у фойдаланувчи билан кўзойнак дисплейига маълумотларни чиқариб бериш билан эмас, балки овоз ёрдамида «мулоқот» қилади, деб хабар берди «Hi-News».

Янги технология фақатгина кўргазма учун бир неча нусхада яратилгани учун ҳозирча ўз номига ҳам эга эмас.

АR-кўзойнакларидаги «қўшимча реаллик» функцияси ўз устунликларига эга: гаджет иккита тоз йўналишли динамиклар билан жиҳозланган, бу эса нафақат «қайта алоқа»да, балки мусиқа эшитишда ҳам фойдали. Шунингдек, кўзойнаклар ҳаракат датчиклари, GPS ва смартфонлар билан алоқа модулига эга.

«Bose» кўзойнаги ўз ичига ўрнатилган сенсорлари ёрдамида фойдаланувчи қайси томонга қараётганини «тушунади». Масалан, фойдаланувчи кўзойнак билан бинога ёки пардага қараганида унинг ишлаш вақти, у ҳақида билдирилган фикрлар, фирма рақамлари ва бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлади. Қурилманинг дастлабки прототипи 3D-принтерда босиб чиқарилган.

«Бу ростдан ҳам «Bose» томонидан яратилган суперенгил АR-гаджет бўлиб, ҳаракатларни «кўздан қочирмайди» ҳамда одам уни юзига таққанини сезмайди ҳам». У одатдагидек қуёшдан ҳимоя қилувчи қора кўзойнакларга ўхшаш ва одамлар эътиборини ўзига тортмайди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга кўзойнак хатти-ҳаракатларни ҳам тушунади. Масалан, кириш қўнғироқлари амалга оширилганида фойдаланувчи унга жавоб бериш учун бошини олдинга қимирлатиши кифойда. Боши ёнга қимирлатиб, қўнғироққа жавоб бермаслик ҳам мумкин.

Айни вақтда мазкур қурилманинг серияли ишлаб чиқариш муддати ва нархи номаълумлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг