Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура фуқаронинг видеомурожаатига жавоб қайтарди

Бош прокуратура фуқаронинг видеомурожаатига жавоб қайтарди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура томонидан интернетда фуқаро М.Акбарова томонидан эълон қилинган видеомурожаат ўрганиб чиқилган.

Унга кўра, М.Акбарова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан прокуратура ходими Рахматуллаев Шавкат Шерматовичдан 19 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларини қайтариб олиб беришликни сўрагани маълум бўлган.

Аниқланишича, ЖИБ Янгийўл туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан судланган Ш.Рахматуллаевдан жабрланувчи М.Акбарова фойдасига 13 минг АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан 2019 йил март ойида Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлими томонидан 13,8 млн. сўм ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган.

Видеодан скриншот.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг аралашуви билан жорий йилнинг апрель ойида қарздордан ундирувчи М.Акбарованинг талабига асосан 13 минг АҚШ доллари ҳозирги кундаги давлат курси бўйича ҳисобланиб, илгари қопланган 13,8 млн. сўмдан қолган 96 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таминланган, дейилади матбуот хабарида.

Фуқаро Ш.Рахматуллаев ҳақиқатда 2000 йилга қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Бош прокурорнинг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг