Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура раҳбарияти вилоятларда муаммолар юзасидан қабул ўтказди

Бош прокуратура раҳбарияти вилоятларда муаммолар юзасидан қабул ўтказди

Бош прокуратура раҳбарияти томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида К.Р.га тегишли МЧЖнинг лойиҳа ҳужжатлари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасининг электрон онлайн-аукционларни ўтказиш веб-порталига жойлаштирилиши таъминланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Шунингдек, Навоий вилоятида И.И. раҳбарлигидаги МЧЖга банк муассасаси томонидан сут ва сутни қайта ишловчи ускуналар сотиб олиши учун 1 млрд. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу каби, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида М.А.га тегишли МЧЖга банкдан нон маҳсулотларини тайёрлаш ускунасини сотиб олиш учун 146 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳамда прокуратура органлари аралашуви билан қисқа муддатда ечимини топаётган муаммолар, бунга масъул бўлган мутассадди корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларининг хали-ҳануз мурожаатлар билан ишлашда хизмат бурчи ва вазифаларини лозим даражада бажармаётганлигини кўрсатмоқда, дейилади хабар сўнггида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг