Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Андижонда ходимларга ўз ҳисобидан кўчат олдирган амалдорларни танқид остига олди

Бош вазир Андижонда ходимларга ўз ҳисобидан кўчат олдирган амалдорларни танқид остига олди

Фото: «Xabar.uz»

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири Жамшид Ниёзов ҳам иштирок этмоқда.

Бош вазир Абдулла Ариповнинг айтишича, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Раҳмонов ва Андижон шаҳар ҳокими Раҳматуллаев барча йиғилишларда очиқдан-очиқ мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун ўз иш ҳақларидан қиммат нархларда гул ва дарахт кўчатларини сотиб олишга мажбур қилишган.

— Агар ушбу топшириқлар бажарилмаса, ишдан бўшатиш билан ҳам қўрқитишган. Энди ўзингиз айтинг, юртимизда ислоҳотлар даври кетаётган бир пайтда Андижон соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимдаги ходимлар қачон ўз устида ишлайдию, қачон ўзи меҳнат қилаётган масканда шу ислоҳотларни амалга оширади?! — деди А.Арипов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида қайд этиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг