Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Хитойга боради

Бош вазир Хитойга боради

Бош вазир Абдулла Арипов Хитойга боради. 19 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашувда шу ҳақда суҳбатлашган.

Шунингдек, Хитой бош вазири Ли Кецян ҳам Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ҳар иккала ташрифнинг аниқ санаси ҳақида маълумот берилмаган.

Вазирлар икки томон кун тартиби, айрим халқаро ва минтақавий муаммоларга тегишли қатор долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг