Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бошланғич тўлови 10 фоизлик автокредит. «GM Uzbekistan» акция эълон қилди

Бошланғич тўлови 10 фоизлик автокредит. «GM Uzbekistan» акция эълон қилди

Фото: «drive.ru»

«GM Uzbekistan» АЖ дилерлик корхоналари билан ҳамкорликда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилди. Акция 2018 йилнинг 26 сентябридан 10 ноябрига қадар давом этади.

Ушбу акцияга кўра, «Spark R2 Optimum А/Т» автомобилини харид қилиб, фаол дилерлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган 1 000 000 сўм чегирма кўринишидаги совғага эга бўлиш мумкин.

Бутун республика бўйлаб жорий қилинган акция бўйича «Spark R2 Optimum А/Т» автомобилига «GM Uzbekistan» компаниясининг расмий ҳамкори «InfinBank» томонидан имтиёзли кредит тақдим этилади.

«Spark R2 Optimum А/Т» автомобили учун имтиёзли автокредитни қуйидаги кредит шартларида расмийлаштириш мумкин:

  • 10 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 5 йилгача муддатга йиллик 22 фоиз устама;
  • 30 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 3 йилгача муддатга йиллик 20 фоиз устама;
  • 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 2 йилгача муддатга йиллик 19 фоиз устама;
  • 60 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 15 ойгача муддатга йиллик 18 фоиз устама.
Изоҳлар 4

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг