Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойсун туманида янги завод ишга тушиши кутилмоқда

Бойсун туманида янги завод ишга тушиши кутилмоқда

Бойсун туманидаги бир пайтлар қаровсиз қолган жой Eriell компанияси ҳисобидан ободонлаштирилиб, янги зиёратгоҳга айлантирилди. Зиёратгоҳнинг номи «Жийдали ота» бўлиб, туман тарихида ўзига ҳос ўрин тутади.

Компания томонидан зиёратгоҳда ифтор маросими ташкил этиб берилди. Эътиборли томони, туманда Eriell ташаббуси билан 5000 иш ўрнига эга янги корхона ишга тушиши кутилмоқда.

2019 йилнинг 24 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М25) конида янги газ қудуғи очилган эди. Газнинг ўртача кунлик оқими 300 минг кубометрни ташкил этади. Олинган табиий газнинг саноат оқими бу ернинг газга тўйинганлигидан далолат беради.

Бурғулаш ва қудуқларни қуриш ишлари Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда катта тажрибага эга «ERIELL» компанияси иштирокида «SURHAN GAS CHEMICAL OPERATING COMPANY» компанияси томонидан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилди.

Бойсун туманида 2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод ишга тушиши кутилмоқда. 2023-2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг