Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилия президенти коррупцияда айбланмоқда

Бразилия президенти коррупцияда айбланмоқда

Фото: «Korrespondent.net»

Бразилия Бош прокурори Ракел Жож мамлакат президенти Мишел Темерни коррупцияда айбламоқда.

Таъкидланишича, тергов президентнинг мамлакат портларини бошқариш нормаларини енгиллаштирувчи қарорига нисбатан олиб борилмоқда. Таҳминга кўра, Темер пул эвазига бу қарорни «Rodrimar SA» логистик компаниясининг манфаати учун имзолаган бўлиши мумкин.

Мамлакат раҳбарининг Лотин Америкасидаги йирик Сантус портида фаолият юритувчи «Rodrimar SA» компанияси билан алоқасини текшириш ишлари шу йилнинг бошидаёқ бошланган эди.

Бундан ташқари, Мишел Темерни «Odebrecht» компаниясидан пора олганликда ҳам айблашмоқда.

Бош прокуратура, президентдан ташқари яна беш кишига айблов эълон қилган. Улардан 32,6 миллион реал (8,3 миллион доллар) миқдорида товон тўлаш талаб қилинмоқда.

Айни дамда президент лавозимини эгаллаб турган Мишел Темер барча айбловларни рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, октябрнинг охирида Бразилияда президентлик сайлови бўлиб ўтган ва унда Жаир Болсонарунинг номзоди ютиб чиққан эди. У президентлик курсисини 1 январдан эгаллайди, амалдаги президент Темернинг ваколатлари эса 31 декабрда якунланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг