Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Брекситдан нефтгача. 2019 йилдаги жаҳон иқтисодиёти учун асосий хатарлар

Брекситдан нефтгача. 2019 йилдаги жаҳон иқтисодиёти учун асосий хатарлар

Фото: «Geopolitica.ru»

Экспертлар 2019 йили жаҳон иқтисодиёти барқарорлигига путур етказиши мумкин бўлган асосий хатарлар сифатида АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо-сотиқ низолари, Буюк Британиянинг Европа иттифоқини тарк этиши ва ёнилғи нархини тилга олишди. Булар «Bloomberg» таҳлилида кўрсатиб берилди.

Таҳлилчиларни энг безовта қилаётган жиҳат бу АҚШ ва Хитой муносабатлари зиддиятлашиб бораётганидир. Ҳисобланишича, АҚШ агарда Хитойдан келтирилаётган барча маҳсулотларга бож солса, Хитой ялпи ички маҳсулоти 2019 йилда 1,5 фоизгача, жаҳонники эса 5 фоизгача қисқариб кетади.

Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши эса глобал иқтисодиётга яна бир оғир зарба бўлади. Айниқса, воқеалар ривожи энг кескинлашган сценарийда давом этса британ иқтисодиёти 2030 йилга бориб ЕИнинг бошқа аъзоларига нисбатан ЯИМ да 7 фоиз йўқотади. Енгилроқ вариантда эса, яъни Буюк Британия ЕИ Божхона иттифоқида ўрнини сақлаб қолган тақдирда ЯИМ да 3 фоиз йўқотади.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард жаҳон савдосидаги зиддиятлар иқтисодий таназзул хавфини келтириб чиқаришини айтиб ўтганди. У айрим мамлакатлар ўртасидаги савдодаги рақобат ҳозирданоқ салбий оқибатларини намоён этаётганини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг