Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британия Гран-присидаги аварияда пойгачи хотирасини йўқотди (видео)

Британия Гран-присидаги аварияда пойгачи хотирасини йўқотди (видео)

Фото: «Fox Sports»

«Ducati» жамоаси пойгачиси Андреа Довициозо қисқа муддатли хотира йўқолиши ташхиси билан шифохонага тушди. Кўнгилсиз воқеа Буюк Британиядаги шоссе-ҳалқа мотопойгалари Гран-присида юз берди, дейилади «Motorsport» хабарида.

Андреа Довициозо. Фото: «GPone.com»

Пойга пайти Довициозо «Yamaha» пойгачиси Фабио Куартараро билан тўқнашиб кетади ва асфальтга йиқилади, унинг мотоцикли ёниб кетади. Авариядан сўнг ҳушидан кетган Довициозо кўп ўтмай оёққа туради ва трассани мустақил тарк этади.

Сонидаги оғриқдан шикоят қилган спортчи дарҳол шифохонага етказилган. Бу ерда унга қисқа муддатли хотира йўқолиши ташхисини қўйишди. Ҳозир спортчининг ҳаёти ва саломатлигига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг