Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Будапешт мэри Бухорога ташриф буюрди

Будапешт мэри Бухорога ташриф буюрди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация Бухорога ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

2018 йил 6 май куни делегация расмий аъзолари Бухоро шаҳри ҳокими К.Камолов томонидан Бухоро темир йўл вокзалида кутиб олинди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида меҳмонлар ҳамда вилоят ҳокими Ў.Барноев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда маданий муносабатларни йўлга қўйиш, туризм ва спорт йўналишларини биргаликада ривожлантириш, икки давлат ёшлари ўртасида фестиваллар ва конференциялар ташкил этиш ҳамда Бухоро-Венгрия ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш каби қатор масала ва таклифлар кўриб чиқилди.

Делегациянинг Бухорога расмий ташрифи давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг