Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буффон «Барселона»га келадими?..

Буффон «Барселона»га келадими?..

Фото: «Sportbox»

Туриннинг «Ювентус» клуби посбони, 43 ёшли Жанлуижи Буффон Испания чемпионатида тўп сураётган жамоалардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида бугун, 12 июнь куни «Tuttomercatoweb» хабар берди.

Маълумотни улашган манбага кўра, Буффонга Мадриднинг «Атлетико» ҳамда Каталониянинг «Барселона» жамоалари қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, туринликларнинг энг ёши улуғ ўйинчиси ўз футболчилик фаолиятини бошлаган «Парма»га қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас, дейилади хабарда.

Маълумот учун: Жанлуижи Буффон «Ювентус» таркибида 2001 йилдан бери ўйнаб келади (ўртада «ПСЖ»га ҳам бориб келди). Охирги мавсумда 12 ўйинда майдонга тушиб 7 та гол ўтказиб юборди. Туринликлар сафида 10 маротаба Италия чемпиони, 4 марта мамлакат кубоги, 6 карра Суперкубокни қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг