Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун баъзи жойларда қор ёғиши мумкин

Бугун баъзи жойларда қор ёғиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши (ёғаётган ёмғир қорга айланиши), туман тушиши мумкин.

Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудининг шимолида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Мамлакатимизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг