Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун литваликлар президент сайлашяпти

Бугун литваликлар президент сайлашяпти

Литва бош вазири Саулюс Сквернялис (чапда), собиқ молия вазири Ингрида Шимоните (марказда) ва иқтисодчи Гитанас Науседа.

Фото: «AP Photo»

Бугун Литвада давлат раҳбарлиги учун сайловларнинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дойче Велле» хабар берди.

Президентликка икки номзод: собиқ молия вазири Ингрида Шимоните ҳамда сиёсатчи ва иқтисодчи Гитанас Науседа ўртасида кураш кетяпти.

12 май куни ўтказилган биринчи турда улар ўртасидаги фарқ бир фоизга ҳам етмаганди. «Литва Ватан иттифоқи — христиан демократлар» консерватив партиясидан номзоди кўрсатилган Шимонитега сайловчиларнинг 31,31 фоизи овоз берганди. Мамлакатдаги «SEB banka» банки президентининг собиқ маслаҳатчиси, «Литва Деҳқонлар ва «яшиллар» иттифоқи» томонидан қўллаб-қувватланаётган Науседа эса сайловчиларнинг 30,94 фоиз овозини тўплаганди.

Мамлакатдаги сайлов участкалари бугун, 26 май куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 07.00 дан очилди.

Социологларга кўра, Шимоните тарафдорлари — асосан йирик шаҳарларнинг яхши таълим олган, даромади юқори аҳолиси.

Науседанинг электорати эса жамиятнинг турли қатламлари — катта шаҳарлардан тортиб, чекка қишлоқларгача қамраб олган.

Эслатиб ўтамиз, Литвани ўн йилдирки (2009 йилнинг май ойидан бери),  Даля Грибаускайте бошқариб келяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг