Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади

Бугун Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади

Бугун 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади.

Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4та шаҳарда: Абу-Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтади. Тарихда биринчи марта турнирда 24та терма жамоа иштирок этади.

Бугун Абу-Даби шаҳридаги «Зайд Спорт Сити» ўйингоҳида мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унда мезбон БАА терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақадан ўрин олган дастлабки учрашувни 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.

Қитъанинг энг асосий мусобақаси бошланиши муносабати билан «Xabar.uz» порталида махсус рукн ташкил этилди. Шу рукн остида Осиё Кубоги баҳслари натижалари, турнир доирасидаги хабар ва таҳлиллар бериб борилади. Бизни кузатиб боринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг