Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон U-17 жамоаси Шотландияга қарши ўйнайди

Бугун Ўзбекистон U-17 жамоаси Шотландияга қарши ўйнайди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бугун, 10 октябрь куни Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия U18 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, вакилларимиз оқ, шотландиялик футболчилар эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилишади. Терма жамоамиз бош мураббийи ушбу ўйин учун таркибни эълон қилди.

Қуйида 1-ўйинда майдонга тушадиган асосий таркиб ўйинчилари билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабон:

Абдувоҳид Неъматов (Насаф)

Ҳимоячилар:

  1. Саидазамат Мирсаидов (Пахтакор)
  2. Одил Абдумажидов (Андижон)
  3. Суннат Ҳамиджонов (Пахтакор)
  4. Элдор Бегимов (АГМК)

Ярим ҳимоячилар:

  1. Иброҳим Иброҳимов (Бухоро)
  2. Бегзод Шамсиев (Пахтакор)
  3. Диёр Рамазонов (Пахтакор)
  4. Жасур Жалолиддинов (Бунёдкор)
  5. Ҳожимат Эркинов (Пахтакор)

 Ҳужумчи:

  1. Улуғбек Ҳошимов (Пахтакор)

Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Ҳамюртларимиз кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро турнир Испанияда бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг