Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонда «сукунат» куни

Бугун Ўзбекистонда «сукунат» куни

Фото: Xabar.uz

Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, 103-моддага кўра, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Шу сабабли бугун ҳамда сайлов куни турли ташвиқот олиб бормаслик ва сўровномалар ўтказмаслик мақсадга мувофиқ.

Изоҳ: бу ерда гап айни бир номзодга овоз беришга чорлаш ҳақида кетмоқда. Сайловнинг ўзига оид бошқа хабарлар, шунингдек барча сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорлайдиган умумий ташвиқотга тақиқ йўқ, бунга рухсат этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг