Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Бугун Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Шу йилнинг 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун Жакартадаги «Gelora Bung Karno Main Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади. Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади.

Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз спортнинг бешта тури: пауэрлифтинг, дзюдо, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика бўйича баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг