Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун пойтахтда ярим марафон ва гала концерт бўлади

Бугун пойтахтда ярим марафон ва гала концерт бўлади

Фото: ФВВ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш, Давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, «Бешта муҳим ташаббус» доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз» шиори остида бугун ярим марафон ва гала-концерт ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Тадбирнинг биринчи қисми бўлган ярим марафоннинг очилиш маросими жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 14:30да Тошкент шаҳрининг Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида ташкил этилиб, шу ернинг ўзида марафонга старт берилади. Марафон иштирокчилари «Хумо Арена» муз саройи майдонида кутиб олинади ҳамда ғолиблар тақдирланади.

Тадбирнинг иккинчи қисми, Ички ишлар вазирлигининг ансабли ҳамда машхур санъаткорлар иштирокидаги гала-концерт, соат 16:00да «Хумо Арена» муз саройининг кўча майдонида бўлиб ўтади.

Шунингдек «Хумо Арена» муз саройининг кўча майдонида Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур тадбирга бағишланган китобхонлар сайли ва идоравий махсус техника воситаларининг кўргазмаси ташкил этилади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этиладиган байрам тадбирларига пойтахтимиз аҳолисини ва меҳмонларини ҳамда барча қизиқиш билдирган ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг