Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун сайлов. Шавкат Мирзиёев ҳам овоз берди

Бугун сайлов. Шавкат Мирзиёев ҳам овоз берди

Фото: «President.uz»

Бугун, 24 декабр куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2017 йил 29 августда қабул қилинган «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонун пойтахтимиз туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш учун ташкилий-ҳуқуқий имкониятлар яратди.

Тошкент шаҳар туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш туманлар даражасида маҳаллий бюджетларни, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, Кенгашлар сессияларида туманларда жойлашган маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ва ахборотларини тинглаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалаларни ўз ваколатлари доирасида ҳал этиш имконини беради.

Овоз бериш жараёнида қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган 330 сайлов округига биттадан номзод кўрсатди.

Мазкур сайловдаги энг муҳим янгиликлардан бири шуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов давомида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалиётга татбиқ этилди.

Сайлов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг