Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Тожикистонда Миллий бирлик байрами нишонланаяпти

Бугун Тожикистонда Миллий бирлик байрами нишонланаяпти

Фото:«CA-News»

Тожикистонда бугун, 27 июнь куни давлат байрамларидан бири сифатида Миллий бирлик куни кенг нишонланаяпти. Бу ҳақда «CA-news.org» хабар бермоқда.

Бу байрам ҳар йили 27 июнь куни республиканинг муайян шаҳарларида кўтаринки руҳда нишонланади. Мисол учун, ўтган йили Миллий бирлик байрамига Ваҳдат шаҳри мезбонлик қилган бўлса, 2016 йилда бу тадбир Хорог шаҳрида нишонланган.

Бу йил байрамнинг асосий тадбирлари Сўғд вилояти Конибодом шаҳрида ўтказилади. Унда президент Имомали Раҳмон қатнашади.

Давлат раҳбари сўнгги бир неча кун мобайнида вилоятда бўлган ва янги объектларни фойдаланишга топширишда иштирок этган эди.

Ҳар йили 27 июнь Тожикистонда тинчлик ва миллий бирдамлик келишуви имзоланган кун сифатида нишонланади. Ушбу келишув 1997 йили Москвада имзоланган.

Миллий бирлик куни Тожикистонда расмий байрамдир. Бу байрам Тожикистон президентининг 1998 йил 22 майдаги фармони билан тасдиқланган «Байрам кунлари тўғрисида»ги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.

Миллий бирлик куни Тожикистон Меҳнат кодексининг 83-моддасида ҳам қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг