Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бухоро» аэропорти яна МДҲда энг яхши деб топилди

«Бухоро» аэропорти яна МДҲда энг яхши деб топилди

Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари Фуқаро авиацияси «Аэропорт» ассоциацияси конференциясида «Бухоро» халқаро аэропорти 2018 йил якуни бўйича «МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорти» номинацияси ғолиби деб топилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-маркази хабар бермоқда.

Шунингдек, «Бухоро» аэропорти директори Т.Баҳронов МДҲ давлатлари «Аэропорт» Фуқаро авиацияси ассоциацияси президенти этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» халқаро аэропорти 2017 йил натижаларига кўра ҳам «МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт» номинациясида ғолиб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг