Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро ҳокими коронавирусга чалинди

Бухоро ҳокими коронавирусга чалинди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг коронавирусга чалингани ҳамда даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетгани маълум бўлди. Бу хабарни тасдиқлаган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев ҳоким касалликнинг енгил турини юқтирганини маълум қилган.

Қайд этилишича, Ботир Зарипов аҳоли ва фуқаролар билан учрашувларда ҳар доим улар билан яқин масофада бўлиб келган.

«Одамларни шу қадар яхши кўради ва ўзига жуда яқин олади. Уларга ҳурмат ва эҳтиром сифатида қўл чўзиб кўришади, ёши кекса отахон-онахонларга елка тутади. Бу эса шунча ҳимояланишга қарамай, касалликнинг енгил формасини юқтиришига олиб келган бўлиши мумкин», — дейди ахборот хизмати раҳбари.

Вилоят раҳбари даволанишдан олдин Бухоро шаҳридаги «Хўжа Мушкин» ҳамда «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинининг ободонлаштиришдан кейинги очилиш маросимларида қатнашган.  Бироқ 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган Президент ҳамда ёшлар учрашида иштирок этмаган.

«Айни пайтда вилоят раҳбари саломатлигида манфийлик аниқланган ва у бир неча кунги муолажаларни ўтаб, Тошкент шаҳридан Бухорога қайтмоқда», — деди Олим Жўраев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг