Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро корхонаси хорижга 1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилади

Бухоро корхонаси хорижга 1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилади

Фото:Nuz.uz

Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги «Баҳор пластикс» Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган кир ювиш воситаларига нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда.

ЎзА хабарига кўра, корхонанинг «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» тамғаси босилган рақобатбардош маҳсулотлари Афғонистон, Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Хорижлик буюртмачилар орасида Тожикистон тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Корхона раҳбарининг айтишича, ўтган йили 390 минг долларлик маҳсулот четга экспорт қилинган бўлса, шунинг ярмини тожикистонликлар буюртмаси ташкил этади. Жорий йилда «буюртма портфели»га асосан хорижга 1 миллион, жумладан, Тожикистонга қарийб 500 минг долларлик маҳсулот етказиб берамиз.

«Баҳор пластикс»нинг вилоятдаги турдош корхонаси ҳисобланган Бухоро туманидаги «Бухоро шатен клеан» масъулияти чекланган жамияти ҳам қўшни мамлакат бозоридан ўрин топишга улгурди. Жорий йилда мазкур субъект томонидан 120 минг долларлик кир ювиш воситалари жўнатилади. Бу ўтган йилдагидан 35 фоизга кўпдир.

Бухоро вилоятидан Тожикистонга тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар ҳам экспорт қилинмоқда. Ўтган йили унинг ҳажми 445 минг доллардан ошди.

Ўзбекистон – Тожикистон ўртасида тобора ривожланиб бораётган иқтисодий ҳамкорлик алоқаларида Бухоро вилоятининг ҳам ўз ўрни бор. Яқин кунларда қўшни давлат пойтахти Душанбе шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам намойиш этилади. Бу ўзига хос тақдимот тадбиркорлик субъектларининг тожикистонлик ишбилармонлар билан ўзаро манфаатли алоқаларини янада кенгайтириш, янги шартномалар имзоланишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг