Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» портлади. Уч фуқаро вафот этган

Бухорода  ҳаракатланиб кетаётган  «Nexia-3» портлади. Уч фуқаро вафот этган

Бухорода катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» русумли автомашина портлади. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилмоқда.

Унга кўра, шу йилнинг 20 март куни   соат 17:20 ларда  фуқаро И.Н. (1970 й.т., судланмаган, шифокор)  ўз бошқарувидаги «Nexia-3»га Бухоро шаҳри Газлишоҳ кўчасидаги «Евро Метан» газ қуйиш шахобчасидан ёқилғи (метан) қуяди.  Сўнг тахминан 1.500 метр масофа ҳаракатланиб,  «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» йўналишининг 223 км.га етганида автомашинадаги газ баллони портлаб кетади. Бунинг оқибатида   машинадан бўлган уч фуқаро - бир нафари (1970 й.т. аёл) ҳодиса жойида, икки нафари (она-бола) эса шифохонада вафот этади.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят  кодексининг 186-моддаси («Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш») 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.  Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг