Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода икки машина тўқнашиб, ёниб кетди. Қурбонлар бор

Бухорода икки машина тўқнашиб, ёниб кетди. Қурбонлар бор

Бухоро вилоятининг Жондор туманида кеча, 23 июнь куни Пешку туманида яшовчи А.Р. «Нексия» румумли автомашинасини «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» йўлининг 292-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Оқибатда қаршисидан келаётган, Олот туманида яшовчи Ж.Б. бошқарувида бўлган «ВАЗ-21011» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган ва иккала автомашинада ёнғин келиб чиққан. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Юз берган автомашиналар тўқнашувида «ВАЗ-21011» автомашинаси йўловчиси, Олот туманида яшаган Л.К. олган жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган, «Нексия» автомашинаси йўловчиси, Қоракўл туманида яшаган А.Ж. жароҳат олиб, шифохонага келтирилганида вафот этган ҳамда автомашина ҳайдовчилари А.Р. ва Ж.Б. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг