Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода Ўзбекистон-Ҳиндистон агробизнес форуми бўлиб ўтди

Бухорода Ўзбекистон-Ҳиндистон агробизнес форуми бўлиб ўтди

Бухоро ёшлар марказида Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлати ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон-Ҳиндистон Агробизнес форуми бўлиб ўтди. Форум Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва вилоят Савдо-саноат бошқармаси ва Ҳиндистон ҳамкорлигида ташкил этилди. Бухорога тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўтказилган Форумга Гужарат бош вазири жаноб Вижай Рамниклал Рупани ҳамда Гужарат штати ишбилармонлари ташриф буюрди.

Аграр соҳада вилоятда йилига 320 минг тонна пахта, 450 минг тонна ғалла, 2 минг тонна пилла, 1,2 миллион тонна мава-сабзавот ва 150 минг тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари етиштирилади. Шунингдек, 240 минг тонна гўшт, 950 минг тонна сут, 4 минг тонна қўй жуни, 440 минг дона қоракўл тери, 7 минг тонна балиқ, 4,4 миллион бош парранда ва 436 миллион дона тухум каби маҳсулотлар етиштирилади ва тайёрланади.

Бундан илгари ўтказилган Халқаро Форумлар натижасига кўра, «Бухоро-Агро» эркин иқтисодий зонасида 3,3 минг гектар ер майдонда замонавий технологиялар асосида иссиқхоналар қуриш ишлари бошланган. 1,0 минг гектарга яқин майдон 143 та лойиҳа бўйича 450 миллион доллар қийматидаги инвестицияларни йўналтириш мақсадида тадбиркорларга берилган. Бундан ташқари, Бухоро туманида Туркиянинг «Варнет» компанияси томонидан 100 миллион долларга яқин хорижий инвестиция йўналтирилган. 32 гектар ерда ойнаванд иссиқхона барпо этиш ишлари жадал давом этмоқда.

Айни пайтда Бухорода 200 дан ортиқ хорижий корхоналар мавжуд бўлиб, ҳиндистонлик инвесторлар иштирокида 10 га яқин қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг