Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ЙПХ инспектори ҳайдовчига 5 баравар ортиқча жарима ёзди

Бухорода ЙПХ инспектори ҳайдовчига 5 баравар ортиқча жарима ёзди

Фото: xabar.uz

«Bukhara News» сайтида «Бухоро шаҳар ЙҲХБ масъулининг масъулиятсизлиги деб ҳайдовчига ортиқча жарима ёзилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ушбу мақолада ўз вазифасига лоқайдлик билан қарайдиган ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини деб, фуқаролар сарсон бўлиши, ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, қанчадан-қанча асаби ва вақтини сарфлаши керак, деб савол қўйилади.

Бухоро вилояти ИИБ ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди ва ЙПХ инспектори хатосини тасдиқлаган ҳолда расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 18 апрель куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан фуқаро Камолов Шерзодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, қарор чиқаришда техник хатоликка йўл қўйилган.

Яъни, фуқаро Ш.Камолов томонидан МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқариш) содир этилган бўлса-да, унга нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмидаги (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши) ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо тайинланган.

Ҳозирда мазкур қарор қайта кўриб чиқилиб, МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисмига асосан қарор чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг