Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги раҳбарлар «қиламиз-тозалаймиз»дан нари ўтмаётган чиқиндихона ҳақида

Бухородаги раҳбарлар «қиламиз-тозалаймиз»дан нари ўтмаётган чиқиндихона ҳақида

Бухоро вилояти, Бухоро туман, Гулшанобод МФЙ Жонбобо аҳоли пунктида намунали уй-жойлар 2012 йилда қурилган ва фуқароларга яшаш учун топширилган эди. Аммо қурилиш ишлари якунландию, чиқиндиларини тозалаш «эсдан чиқиб» қолди. Аҳоли эса ҳамон чиқинди орасида яшамоқда.

Чиқинди олинмагач, бу ер ахлатхонага айланди. Бухоро шаҳрининг турли жойларидан қурилиш ҳамда маиший чиқиндилар келтирилиб, аҳоли яшайдиган уйларнинг орқа томонида тўкила бошлади. Бу масалада бир неча маротаба тегишли ташкилотларга мурожаат қилинишига қармасдан, бирор раҳбар бошини оғритиб ҳам кўргани йўқ. Ҳар сафар мурожаатдан сўнг раҳбарлар келиб, аҳволни кўриб, «қиламиз-тозалаймиз», деб алдаб кетишади. Юртимизда ва бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши кураш кетаётган, тозалик учун миллиардлар сарфланаётган вақтда Жонбобо аҳолиси антисанитария шароитида яшашга мажбур бўлиб бўлмоқда.

Чиқинди ортгани сари турфа хил ҳашаротлар кўпайиб бормоқда ва дайди итлар дастидан тунда юриш ҳам жуда қийин. Жорий йилнинг 25 май кунида ҳам худди шундай ҳолат рўй берди: бир қурилиш ташкилоти томонидан катта юк машинасида (давлат рақами 80 АА 76 73 ) қурилиш чиқиндилари келтириб ташланди. Гарчи фуқаролар огоҳлантирганига қарамасдан, ҳайдовчи ўз «иши»да — чиқинди тўкишда давом этди. Унинг айтишича, бу ерни бир «каттакон» сотиб олган экан ва тез кунда ғишт ишлаб чиқариш заводи қурилар эмиш.

Аҳолининг бирдан-бир мақсади — атроф тозаланса, бу ерларни ўз ташаббуси билан ободонлаштириб, кўкаламзорлаштиришни ният қилган. Аммо бу ниятга етиш учун раҳбариятдан ҳам озгина ирода керак бўляпти. Топилармикан ўша ирода?

Агар топилмаса, ўзлари ҳам келиб ёзнинг жазирамасида мана шу қўланса ҳидли ҳаводан нафас олиб, бир ҳафтагина яшаб кўрсин...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг