Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бюджет маблағларини талон-торож қилган бош ҳисобчи устидан жиноят иши қўзғатилди

Бюджет маблағларини талон-торож қилган бош ҳисобчи устидан жиноят иши қўзғатилди

Термиз тумани архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи бош ҳисобчиси Ш.Х. коллежнинг 5 нафар собиқ ишчи-ходимларининг номига 2017-2018 йиллар ва 2019 йил 2 ойи давомида жами 221,8 млн. сўм иш ҳақи ёзиб, уларнинг номидаги пластик карточкаларга ойма-ой тушириб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳолат департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлган.

Текширув давомида бюджетга етказилган зарардан 100,3 млн. сўм ундирилиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг