Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чекка ҳудуддаги тадбиркор камроқ солиқ тўлаши керак» — наманганлик тадбиркор ана шундай таклифни ўртага ташлади

«Чекка ҳудуддаги тадбиркор камроқ солиқ тўлаши керак» — наманганлик тадбиркор ана шундай таклифни ўртага ташлади

Фото: «O'zLiDeP»

«O‘zLiDeP» Наманган вилоят кенгаши томонидан солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига таклиф киритиш мақсадида очиқ мулоқат ташкил этди.

Мулоқотда солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш, замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ солиш базасини кенгайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

— Туманларни боқимандалик (дотация)дан чиқариш мақсадида тадбиркорлардан ундирилаётган даромад солиғини ҳудуд инфратузилмасига қараб табақалаштирилган ставка тарзида белгилаш керак, — дейди тадбиркор Азимжон Нурматов. — Натижада олис ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти янада ривожланиб, янги иш ўринлари яратилади, энг муҳими аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг