Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондаги чет эллик талабаларнинг ярмига яқини Хоразмда ўқимоқда

Ўзбекистондаги чет эллик талабаларнинг ярмига яқини Хоразмда ўқимоқда

Ўзбекистонда жами 2377 чет эллик талаба таълим олмоқда. Хорижлик талабаларнинг энг кўпи – 1332 нафари Хоразм вилоятида таҳсил олади. Бу ҳақда Инновацион ривожлантириш вазирлиги ахборот хизматига асосланиб «Turon 24» агентлиги маълум қилди. 

2018 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда чет эллик талабаларни ўқитишдан тушган даромад 12,1 млрд сўм ва 106,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Миллий валютада "таълим" инвестициялари ҳажми бўйича Бухоро вилояти етакчи ўринни эгаллайди – 3,3 млрд сўм. Хорижий валюта ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 75,9 млн доллар.

Хорижий талабаларнинг энг кам сони Наманган вилоятида – у ерда 2 нафар чет эллик талаба ўқийди, «таълим» даромади бўйича энг кам миқдор Навоий вилоятига тўғри келади – 10,7 млн сўм.

Чет эл талабалари республиканинг умумий 54 та олий таълим муассасасида таҳсил олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг