Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чехияда ретро-дизайнли электрокар яратилди

Чехияда ретро-дизайнли электрокар яратилди

Фото:«Bigmir.net»

Чехияниинг «MW Motors» компанияси «Luka EV» электрокарини яратди. Бу ҳақда «Bigmir» нашри хабар қилмоқда. «Luka EV» тўрт метрли купе бўлиб, 1950 — 1960-йиллардаги автомобиллар услубида яратилган. Модел олд тарафдан икки эшикли «Volkswagen Karmann Ghia»ни, орқа тарафдан эса «Aston Martin DB4»ни эслатади.

«Luka EV» умумий 68 от кучига эга бўлган тўртта электр моторидан ташкил топган. 815 кг оғирликдаги купе 9,6 сонияда «юз»га чиқади ва максимал 146 км/соат тезликда юра олади.

Электрокар двигатели 21,9 кВтс ҳажмли батареядан қувват олади. Юриш захираси – 300 км. Аммо унинг автономлиги эски «NEDС» цикли билан белгилангани сабабли 200 км масофани мўлжаллаган маъқул. Шунга қарамай, машина «60 дақиқада 80 фоиз» тез зарядланиш тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, у чарм ўриндиқлар, иқлим назорати, навигацияли мултимедиа ва бошқа қулайликларга ҳам эга. Айни дамда ушбу электрокар 20 минг евродан камроқ нархда сотилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг