Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус бекатдаги икки йўловчини босиб кетди. Жабрланувчилар воқеа жойида ҳалок бўлган

Тошкентда автобус бекатдаги икки йўловчини босиб кетди. Жабрланувчилар воқеа жойида ҳалок бўлган

Фото:«Patrul.kz»

Бугун, 3 май куни Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг «Чинни бозор» автобус бекатида «Мерседес-Бенц» автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, 8-автобус саройи тасарруфидаги Мерседес-Бенц русумли 147-йўналиш автобуси йўловчиларни тушираётганда, ўз ўзидан ҳаракатланиб кетган. 

Ҳаракат вақтида автобус бекатда турган икки кишини босиб кетган ва тахминан 10 метр масофани босиб ўтиб, олдинги ғилдираги билан бетон ариққа тақалиб тўхтаб қолган. ЙТҲ натижасида 14 ёшли С.Г. (қиз) ва 30-35 ёшлардаги шахси аниқланаётган аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг