Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чиқинди йиғишни ўрганган қарғалар

Чиқинди йиғишни ўрганган қарғалар

Фото: «Haber7.com»

«Франциядаги кўнгилочар паркда 6 та қарғага чиқинди йиғиш ўргатилди», — дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Қутичаларга йиққан ҳар бир чиқинди учун қарғалар мукофот – ем олади.

Мамлакат ғарбидаги «Puy du Fou» паркида қарғалар аллақачон ўрганган юмушларига киришиб кетди.

«Бундан мақсад фақат чиқинди йиғиш эмас. Зотан, сайёҳларнинг маданияти юксак: улар чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашади. Айни пайтда табиатнинг ўзи ҳам атроф-муҳитни озода сақлаш имкониятига эга. Шуниси муҳим», – дейди парк бошқарувчиси Николас де Виллийерс «AFP» ахборот агентлигига интервью бературиб.

Қарғалар – ақлли қуш. Улар инсонлар билан мулоқот қила олади. Ўргатилган юмушларни бемалол бажаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг