Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чиройли авторақам» ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Чиройли авторақам» ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. фуқаро Д.М.нинг автомашинасига йўл ҳаракатлари хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали «01 717» давлат рақамини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг