Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезиядаги зилзила қурбонлари 387 кишига етди

Индонезиядаги зилзила қурбонлари 387 кишига етди

Фото: «AA.com»

Индонезияда ўтган ҳафта содир бўлган кучли зилзилаларда қурбон бўлганлар сони 387 кишига етди. Бу ҳақда Индонезиянинг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий идораси (BNPB) маълумотларига таяниб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар берди.

Аввалроқ қурбонлар сони 321 кишига етгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Идоранинг маълумотларига кўра, қурбонлар сони яна ошиши мумкин. Негаки, яна бошқа одамларнинг жасадлари вайрона бинолар остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ҳар иккала табиий офатда ҳалок бўлганлар сони ҳали ҳукуматга тўлиғича айтилмаган.

«BNPB»нинг хабар беришича, 13 мингдан ортиқ киши зилзиладан жабр кўрган, 387 минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Ўтган ҳафта Индонезия шимолидаги Ломбок оролида 7 балли, ундан сўнг 5,4 ва 4,3 балли зилзилалар кузатилган эди. Пайшанба, 9 август куни айнан ўша оролда яна 6,2 балли зилзила рўй берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг