Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чўлпон ҳақидаги асарлар ичида янгича талқин — «Тегирмон» романи тақдимоти

Чўлпон ҳақидаги асарлар ичида янгича талқин — «Тегирмон» романи тақдимоти

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 29 август куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биносида ёзувчи Наби Жалолиддиннинг Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» номли тарихий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Чўлпоннинг жияни Шарифахон ая, чўлпоншунос олим, академик Наим Каримов, ёзувчилар Хуршид Дўстмуҳаммад, Маҳкам Маҳмудов, Сайди Умиров, таниқли ёзувчи ва шоирлар, китобхон ёшлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Хуршид Дўстмуҳаммад роман ҳақида гапирар экан, шу кунгача ёзилган Чўлпон ҳақидаги асарлар ичида янгича талқинга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Фото: «Xabar.uz»

«Чўлпон ҳақида Наим Каримов асарлари ва мақолаларидан кўп нарсалар ўрганганмиз. Бу романни ўқимай келганимдан афсусланиб турибман, қанийди танқид қиладиган жойларини топиб айтсам (кулади). Жасоратига қойил! Чунки Чўлпон ҳақида роман ёзиш осон эмас. Муаллиф ўзи ҳам ёзиб қўйибди, қийналиб ёздим деб», деди Хуршид Дўстмуҳаммад.

Таниқли ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддин қаламига мансуб, Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги «Тегирмон» романи китоб ҳолида нашрдан чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: «Xabar.uz»

«Чўлпон» нашриёт-матбаа уйида нашрга тайёрланган ушбу китоб икки қисмдан иборат бўлиб, унда ўша замонда яшаган кўплаб машҳур кишиларининг ҳаёти ҳақида ҳам сўз боради.

«Тегирмон» романи республика китоб байрами доирасида расталарга чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг