Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чорсу» бозорининг банк ҳисоб рақамлари музлатилди

«Чорсу» бозорининг банк ҳисоб рақамлари музлатилди

Фото: «novotours.uz»

Шайҳонтоҳур тумани МИБ ходимлари «Чорсу» бозорининг («Эски Жува деҳқон бозори» АЖ) электр энергиядан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини аниқлади. Бу ҳақда МИБнинг пойтахтдаги бўлими маълумотига таяниб «Repost» хабар берди.

Таъкидланишича, «Чорсу» бозори 4 йил давомида электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлатга катта миқдорда зиён келтирган. МИБ ходимлари томонидан ЖКнинг 185-моддаси II ва IV қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда, «Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилган. Ҳисоб рақамидаги қолдиқ сумма — 172 млн сўм давлат ҳисобига ўтказилган. Бундан ташқари, МИБ ходимлари томонидан қарздорнинг қиймати 11 мрлд сўм бўлган мол-мулки хатланган.

Маълум қилинишича, «Эски Жува деҳқон бозори» қарздорлиги қопланмаган тақдирда, 1,5 млрд сўм қийматдаги мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг