Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш куни ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

Дам олиш куни ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 29 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +15 даража, кундузи +29 ... +31 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +14 ... +19 даража, кундузи +27 ... +32 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +30 ... +35 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +11 ... +16 даража, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +30 ... +35 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12, кундузи +17 ... +22 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +11 ... +16, кундузи +28 ... +33 даража исиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг