Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дания бош вазири: «Келинг, бўладиган ишлардан гаплашайлик!»

Дания бош вазири: «Келинг, бўладиган ишлардан гаплашайлик!»

Фото: «Information»

Дания бош вазири Метте Фредериксен ким бўлишидан қатъи назар, айниқса, АҚШ президенти билан «сўз жанги»га киришга хоҳиши йўқлигини маълум қилди. Бу сўзлар Дональд Трамп матбуот анжуманида ўзининг Гренландияни сотиб олиш ғоясига данияликлар  раҳбариятининг муносабатини танқид қилган, Фредериксеннинг жавобини «номақбул» ва «ёқимсиз» деганидан сўнг жаранглади.

Фредериксен оролни сотиш ғоясини кўтаришнинг ўзиниёқ «хомхаёл» деб атаганди. Сиёсатчи хоним ҳатто иттифоқчилар ўртасида ҳам фикрлар хилма-хиллиги бўлиши мумкинлигига урғу берди — бу ҳақда «DR» («Дания радиоси») ахборот агентлиги хабар берди.

Бош вазир мавзунинг тезроқ ёпилишига, Дания ва АҚШ ўз кучини муҳимроқ масалаларга, масалан, халқаро миқёсда Дания-АҚШ ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратишига умид билдирди.

Сиёсатчи алоҳида таъкидладики, мабодо АҚШ президенти Данияга келиш ниятидан қайтмаган бўлса, марҳамат, «эшиклар ҳамон очиқ».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг