Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат ҳокимияти органлари ходимларининг АКТ соҳасидаги билимларини аниқлаш бўйича онлайн тест тизими жорий этилади

Давлат ҳокимияти органлари ходимларининг АКТ соҳасидаги билимларини аниқлаш бўйича онлайн тест тизими жорий этилади

Фото: «dba.uz»

«Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳага кўра, АКТ вазирлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси мақоми ва қатор ваколатлар берилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларининг минимал даражасини аниқлаш бўйича онлайн тест ўтказиш тизимини жорий этиш, Марказий банк билан биргаликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Жамғармасининг АТ «Алоқабанк»да очилган кредит линияси орқали ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳамда истиқболли лойиҳалар ва ташаббусларни молиялаштириш бўйича Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда имтиёзли кредит бериш тартибини йўлга қўйиш топширилган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2018 йилнинг 3 мартига қадар давом этади. Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг