Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси эртага бошланади

Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси эртага бошланади

Фото: «xs.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси олдидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қўмита раиси Фаррух Дадахўжаев бошқарган йиғилишда сенаторлар, тегишли ташкилотлар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

«Мудофаа доктринаси» ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил январда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан мудофаа вазири ўринбосарининг соҳада амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Айтиш керакки, 2018 йил 29 март куни ўз ишини бошлайдиган Олий Мажлис Сенати ялпи йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси кўриб чиқилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг