Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари 5 миллионинчи фойдаланувчисини кутмоқда — совға билан

Давлат хизматлари 5 миллионинчи фойдаланувчисини кутмоқда — совға билан

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари марказлари орқали ҳозиргача кўрсатилган хизматлар сони 4 миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги «Xabar.uz»га маълум қилди. Бу ўтган 2017 йил мобайнида кўрсатилган давлат хизматларига (120 000 ортиқ) нисбатан 33 карра кўп.

Агентлик мамлакатимиз аҳолиси давлат хизматларини ДХМларда олишнинг афзалликлари ва қулайликларини ҳис этганидан, вақт ва маблағлари тежалганидан ўз мамнуниятини билдирган ва шу муносабат билан ўзига хос совға ҳозирлади, дейилади бизга берилган хабарда:

«Навбатдаги совринни ўйинга қўйишга аҳд қилдик! Бу сафар биз 5 миллионинчи давлат хизматларидан фойдаланган фуқарони рағбатлантирмоқчимиз!

Сиз, эҳтимол бунинг учун паспорт нусхаси,  СТИР, яшаш жойидан маълумотнома, тиббий 086 зарур деб ўйлашингиз мумкин... ЙЎҚ! Давлат хизматлари агентлиги бюрократиянинг ҳар қандай кўринишига қарши!

Давлат хизматлари агентлиги махсус совғаси совриндори кимлигини билишни истасангиз, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг.

У Сиз бўлишингиз ҳам мумкин!

Омад!!!»


Мавзу доирасида

Юз мингинчи фойдаланувчи мукофотланди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг