Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари агентлиги журналистларни ишга таклиф этади

Давлат хизматлари агентлиги журналистларни ишга таклиф этади

Фото: «Xabar.uz»

Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимига журналистларни ишга таклиф этмоқда.

Номзодлардан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, Давлат хизматлари марказлари орқали яратилаётган қулайликлар мазмунини креатив ва инновацион ёндашув асосида аҳолига етказиш, рус ва ўзбек тилларида ҳуқуқий тушунтиришлар тайёрлаш, концепциялар, пресс-релизлар ёзиш ва бошқа шакллардаги ҳуқуқий тарғибот ишлари талаб этилади.

Номзодлар олий журналистик маълумотга эга бўлиши лозим.

Иш берувчи томонидан муносиб маош тўланиши ҳамда хизмат вазифалари лозим даражада бажарилганда адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари берилиши кафолатланган.

Номзодлардан ўзлари ҳақидаги маълумотномани (резюмени) info@davxizmat.uz ёки press.davxizmat@mail.ru электрон почта манзилига  юборишлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг