Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Деворлар очилди... Усмонов халқ томонда

Деворлар очилди... Усмонов халқ томонда

Фото: Республика ишчи гуруҳи

«Xabar.uz» сайтида 22 апрелда «Қўқондаги «Берлин девори»... У кўчани ким ва нега тўсди?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда тўрт йилдан буён аҳолини қийнаб келаётган ва давлат идораларига нисбатан ишончсизлик уйғотаётган муаммога эътибор қаратилган эди.

Мазкур мақола яқинда Қўқон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган Маъруфжон Усмонов ўтказган йиғилишда алоҳида кўриб чиқилди. Ҳокимликнинг қурилиш бўлимига ва Сунбула маҳалласи бириктирилган 4-сектор раҳбари Ҳусан Усмоновга, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторига кўрсатма берди. Аҳолини қийнаётган ҳар қандай муаммони, Республика ишчи гуруҳи келишини кутиб ўтирмасдан, зудлик билан бартараф этиш зарурлигини, халқнинг ичига кириб, унинг дардига малҳам бўлиш ҳокимиятнинг барча бўғинидаги ходимларнинг биринчи вазифаси эканлигини уқтирди.

Фото: Республика ишчи гуруҳи
Фото: Республика ишчи гуруҳи
Фото: Республика ишчи гуруҳи
Фото: Республика ишчи гуруҳи

Деворлар ўртасидан аҳоли бемалол ўтиб-қайтиши учун икки кун ичида учта эшик ўрнатилди. Бозорда келиб-кетувчилар кўплиги ва аҳолининг хавфсизлигини, кўчага беш-бегона шахслар кирмаслигини таъминлаш мақсадида жамоат назорати масканларини, дарвозаларни чиройли ва кўркам қилиб ўрнатиш, деворни таъмирлаб, эстетик жиҳатдан чиройли ҳолатга келтириш ҳақида топшириқ берди. Оммавий ахборот воситалари билан ҳар қандай муаммони аниқлаш ва бартараф этиш борасида яқин ҳамкорликда ишлаш кераклигига урғу берди.

Кўчаларнинг кўп сонли аҳолиси мушкули осон бўлгани сабабли 6-республика ишчи гуруҳи вакилларига ва «Xabar.uz» сайтига миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг