Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диққат, ушбу шахс қидирилмоқда!

Диққат, ушбу шахс қидирилмоқда!

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

13 август куни соат 20:30 да Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида жойлашган темирйўл бошқармаси олдида турган «Spark» автомобили ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда ИИББ  матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудга ўрнатилган кузатув камералари машинага ўтирган эркакнинг юзини ёзиб олишга улгурган. Ҳозирда гумонланувчини қўлга олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ бефарқ бўлмаган фуқаролардан машинани ўғирлаб қочишга алоқадор ушбу шахсни қўлга олишда ёрдам кўрсатишларини сўрамоқда.

Гумонланувчининг белгилари: Ёши 25—30 атрофида, бўйи 175—180 сантиметр.

Терговга фойдаси тегиши мумкин бўлган маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали қабул қилинади: 102, (71) 232-30-40, (71) 232-40-50 ёки (99) 889-78-58.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг