Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Назарбоевнинг қизи Ўзбекистонга умумий виза яратишни таклиф қилди

Назарбоевнинг қизи Ўзбекистонга умумий виза яратишни таклиф қилди

Фото: «Костанайские новости»

Қозоғистон Халқаро алоқалар, мудофаа ва сенат хавфсизлиги бўйича қўмита раиси, мамлакат Президентининг қизи Дарига Назарбоева хорижлик сайёҳларни жалб қилиш учун Ўзбекистонга «шенген»нинг осиёча варианти «Silk viza»ни жорий қилишни таклиф этди.

Ушбу таклифни Назарбоева Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳрида бўлиб ўтган халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар бўйича депутатлари билан учрашувда айтиб ўтди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон сенаторлари божхона тартибини яхшилаш, савдо айланмаларини кўпайтириш, туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар бердилар, деб ёзмоқда «РИА Новости».

«Фақатгина Қозоғистон ва Ўзбекистон туризмини эмас, мамлакатларимизга узоқ хорижий давлатлардан сайёҳлар ташрифини ҳам ривожлантириш зарур. Улар Марказий Осиёнинг барча осори-атиқаларини кўришни исташади, бунинг учун эса умумий визани жорий этиш лозим»,- деди Назарбоева.

Сенатор Осиёча «шенген» «Silk viza»ни яратишни таклиф қилди. Шунингдек, у ахборотлаштириш механизмларидан фойдаланиш орқали божхона процедураларини мувофиқлаштириш таклифини ҳам билдирди.

«Шаффоф, очиқ ва дўстона чегарани яратиш лозим, шунда бошқа соҳалардаги алоқалар ҳам ўз-ўзидан йўлга қўйилади», - деди Назарбоева.

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг